Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Миллий университети талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди

2021-04-22 | Маданият

Жорий йилнинг 21 апрель куни Давлат статистика қўмитасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари учун давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда, Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи Мамадалиев Одилжон Тоирович, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори, и.ф.д. профессор Ғойибназаров Баҳодир Каримович, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчилари ва “Иқтисодиёт” йўналиши талабалари иштирок этди. 

Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси бошлиғи О. Мамадалиев тадбир иштирокчиларини қўмита фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида миллий статистика тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида тақдимот қилди. 

Шунингдек, тадбир давомида университет ўқитувчилари ва талабалари ўзларининг қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.  Давра суҳбати якуни бўйича томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олдилар. 

Маълумот учун: Давлат статистика қўмитаси статистик маълумотлардан фойдаланувчиларнинг кенг доираси, шу жумладан республиканинг етакчи олий ўқув юртлари билан соҳага доир долзарб мавзуларда мунтазам равишда “Давра суҳбатлари” ўтказиб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться