Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи
2021-04-20 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 20 апрель куни Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари О. Урмамбетов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф билан келди.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг қирғизистонлик ҳамкасблар билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар икки томонлама идоралараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, жумладан, касбий тажриба алмашишни фаоллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Қирғизистонлик меҳмонлар ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, тизим фаолиятига ахборот технологияларни жорий этилишининг ижобий натижалари, шунингдек, жиноятчиликни камайтириш ҳамда унинг олдини олиш борасидаги ишлар бўйича батафсил таништирилди.
Бундан ташқари, Қирғизистон ИИВ делегацияси томонидан Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ички ишлар органларининг фаолияти ўрганиб чиқилиши режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги