Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди

2021-04-20 | Ёшлар

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида Сурхондарёё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ғоялари, дуч келаётган муаммоларини тинглади. 

Унда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев ҳам иштирок этиб, ёшлар ўртага ташлаган масалалар ечимини топишда яқиндан ёрдам берди.
“Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бу галги очиқ мулоқот тамомила янгича усулда ўтказилди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда кўтарилган масалаларни туманлардаги масъул раҳбарлар ва туман мудофаа ишлари бўлими бошлиқлари видеоселектор шаклида бевосита кузатиш имконият ҳам яратилди.
Вилоят ҳокими ёшларнинг мурожаатларини жойида ўрганиб, мутасаддиларга уни ҳал қилиш учун бир ҳафта муддат берди. Эртамиз давомчиларини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш юзасидан жойларда ҳоким вакиллари иш олиб бориши йўлга қўйилган ва у самарали ишлаяпти.

– Тенгдошларимиз дуч келаётган ҳақиқий муаммоларни аниқлаш учун бизга катта ишонч билдирилди, – дейди вилоят ҳокимининг Жарқўрғон туманидаги ишончли вакили Сарвар Очилов. – Мана, бугунги учрашувда икки юзга яқин ёшларнинг таклиф, ғоя ва муаммолари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этиладиган бўлди. Бу албатта ижобий ўсиш, ривожланиш сари қадам.

 Шундан сўнг учрашувга келган ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилиб, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги намойишлари ҳамда замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техникалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан спорт мотоцикллари, багги русумли спорт автомобили, велосипедлари, ҳаво ўқ отар қуроллари, моделчилик спорт турининг моделлари ва картинглар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Бундан ташқари тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими томонидан тайёрланган Ёшларни чақириққача тайёрлаш кўчма синфи, Олис ҳудудларда ёшлар ва аҳоли билан тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда шахсий таркибнинг дала ўқув машғулотларида маданий ҳордиқ олиши учун тайёрланган ва ҳарбий техникада жойлаштирилган кўчма дам олиш тарғибот станция базаси кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ёшларга Термиз гарнизони ҳарбий оркестри томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар намойиш этилди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться