Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қизириқда аҳоли муаммолари ўрганилди
2021-04-19 | Жамият
Қизириқ туманида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Қизириқ, Шеробод, Музробот, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳридан келган 170 нафардан зиёд фуқаронинг турли масалаларга доир мурожаатлари эшитилди.
Фуқаролардан тушган ариза ва мурожаатларнинг 41 фоизи жойида ҳал қилинди. Вақт ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни ҳал етиш учун муайян вақт белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов фуқароларни дардини эшитиш жараёнида Қизириқ туманидаги Гиламбоп маҳалласида яшовчи оқсоқоллар Чори Очилдиев, Сафар Шукуров ва бошқалар маҳалла фуқаролари томонидан ўз ташаккурларини айтишди.
Маҳалла аҳли бежиз вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдиргани йўқ. Чунки, Қизириқ туманида ўтказилган сайёр қабулларнинг бирида маҳалла аҳли вилоят ҳокимига қишлоқ йўллари ва 4-умумтаълим мактаби биносини таъмирлаш ва қишлоқда янгидан уй қурган аҳоли хонадонларига электр энергиясини ўтказиш учун симёғочлар ўрнатиш бўйича мурожаат қилишганди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги