Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати якунланди, эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлишди

2021-04-19 | Спорт

Ўтган ҳафтада Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Мусобақада мамлакатимиз терма жамоалари ҳам муносиб иштирок этди.

Осиё чемпионатининг сўнгги кунида эркин кураш бўйича 5та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Қувонарлиси, улар сафида ўзбекистонлик спортчилар ҳам бор.

Катта тажрибага эга спортчимиз, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Ихтиёр Наврўзов ўзининг илк беллашувида мағлубиятга учраган бўлса-да, лекин ўтиш баҳси орқали бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Ўтиш беллашувида Жанубий кореялик Ли Сёнг Чулдан устун келган Наврўзов бронза медали учун Туркманистон терма жамоаси аъзоси Атамират Чарлиевга қарши гиламга тушди ва рақибини 5-0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада ҳамюртимиз бронза медалига сазовор бўлди.

Эркин кураш мусобақаларида -61 кг вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзоси Жаҳонгирмирзо Туробов эса Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. У финалда мезбон спортчи Адлан Аскаровни 14-9 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бунгача Туробов чорак финалда япониялик Шоя Шимаэ устидан 5-2, ярим финалда Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Ким Сунг Гвон устидан 4-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида терма жамоамиз асосан иккинчи таркиб спортчилари билан иштирок этди. Жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги ягона олтин медалини -61 кг вазн тоифасидаги эркин курашчимиз Жаҳонгирмирзо Туробов қўлга киритди. Шунингдек, мусобақада ҳамюртларимиздан Сирожиддин Ҳасанов (70 кг) кумуш, Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Ихтиёр Наврўзов (74 кг) ҳамда Нодиржон Сафаровлар (57 кг) қитъа чемпионатининг бронза медалига эга чиқишди.

Шу тариқа Осиё чемпионатида эркин курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться