Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир ўринбосари иштихон туманига ташрифи чоғида:
2021-04-19 | Жамият
Жорий йилнинг 16 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида тумандаги ижтимоий - иқтисодий муаммоларни ўрганиш мақсадида видео конференция шаклида тўғридан-тўғри туманлар аҳолиси билан мулоқот қилган эди.
Мулоқот давомида Иштихон туманига ҳам сўз берилди. Унда, Самарқанд давлат университети талабаси Хуршида Раҳмонова сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимизга ўзининг таклиф ҳамда фикрларини билдирган эди.
Шу муносабат билан бугун Иштихон туманига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Маруфова Гулнора Махмудовна ташриф буюрди.
Дастлаб, Г.Маруфова Джумаева Сайёра Арзиевна, Явқочева Нилуфар Махмудовналар билан биргаликда тумандаги "Чағатой" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Хуршида Раҳмонованинг хонадонига ташриф буюрди. Суҳбат чоғида Хуршида нафақат ўзининг, қишлоқдаги хотин-қизларнинг орзу-истаклари, интилишлари ҳақида вазир ўринбосари билан суҳбатлашди.
Г.Маруфова талаба қиз Хуршиданинг нақадар зеҳнли ва шижоатли қиз эканлигини эътироф этган ҳолда у билан хайрлашиб келажакдаги ишларига муваффақиятлар тилади.
Кейинги йўналиш, тумандаги "Равот" маҳалла фуқаролар йиғини биносига бўлди. Г.Маруфова маҳалла раиси ҳамда ходимлари билан суҳбат ўтказиб, маҳалладаги "Аёллар дафтари" бўйича маълумотлар билан танишди.
Меҳмонлар Иштихон туманидаги хотин-қизларнинг бандлик масаласини ўрганиш мақсадида, "Мароқанд Сифат Текстил" МЧЖда бўлишиб, тумандаги хотин-қизларнинг иш фаолияти, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганишди ва зарурий тавсиларни берган ҳолда улар билан хайрлашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги