Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотиржамликка берилиш оғир оқибаталарга олиб келиши мумкин
2021-04-17 | Соғлиқни сақлаш
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоевнинг қайд этишича, карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш касаллик кўпайишига асосий сабаб бўлмоқда.
– Айримлар ниқоб тақишни унутиб қўйишди. Касаллик менга юқмайди, деб бепарво юрувчилар бор. Улар ўйлашмайдики, касаллик 95 фоиз ҳолатда ҳаво орқали юқиши аниқланган, – дейди А.Ҳожибоев. – Шу сабабли хотиржамликка берилишга умуман ҳаққимиз йўқ.
Йиғилиш давом этмоқда.
Манба: ЎзА