Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Татаристонда Ўзбекистон туризми тақдимотлари

2021-04-13 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Халқаро ислом академияси, Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Татаристон Республикасига ташриф буюрди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов билан учрашди. Учрашув давомида зиёрат туризми ва гастрономик туризм бўйича ҳамкорлик истиқболлари, соҳа учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, икки томон нодавлат, нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш, тарғиботни кучайтириш, шунингдек, Қозон шаҳридан чартер рейслар ташкил этиш орқали сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.  

– Охирги йилларда Ўзбекистонга бораётган сайёҳлар сони кескин ошгани барчамизга маълум, татаристонлик сайёҳлар ҳам шулар жумласидандир, – дейди Татаристон Республикаси Туризм давлат қўмитаси раиси Сергей Иванов. 

– Бу йил ҳам Ўзбекистонда ижобий тенденциялар давом этишига ишонамиз. Татаристон аҳолиси учун нафақат маданий-тарихий, гастрономик туризм, балки зиёрат туризми йўналиши ҳам қизиқ бўлиши, шубҳасиз. Татаристонда фаолият олиб бораётган маҳаллий туроператорларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан фаол ҳамкорлик қилишга чорлаб қоламан.

Қозон шаҳридаги “Мираж” меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ҳамда икки томон туроператорлари ўртасида B2B учрашувлар ўтказилди. Тадбирларда Татаристон Республикасининг 70 га яқин туроператори иштирок этиб, томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича зарур келишувларга эришилди.  

Шундан сўнг Туризм ва спорт вазирлиги томонидан зиёрат туризми тақдимоти ўтказилди. Тадбир доирасида таниқли ҳаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан намойиш этилган маҳорат дарси татаристонликларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Муҳайё Тошқораева

Манба: ЎзА

Поделиться