Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Темир дафтар"даги оилаларнинг 20 нафар фарзандлари учун хатна тўйи ташкил этилди
2021-04-12 | Жамият
Муқаддас Рамазон ойи арафасида Фарғона шаҳрида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг 20 нафар фарзандлари учун саҳоватпеша тадбиркорлар кўмаги билан хатна тўйи ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Сўз олганлар оилаларга тинчлик-тотувлик, жажжи болажонларга бахт-у камол тиладилар. Велосипедлар ва ҳомийлар томонидан ажратилган пуллар ўз эгаларига топширилди.
Шу куни тадбиркор Соҳибжон Останқулов томонидан янги овқатланиш маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилди ва бу ерда 15 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди. Тўкин дастурхон, гўзал куй-қўшиқлар барчага кўтаринкилик улашди.
Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги