Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти” (ШОС) вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди
2021-04-12 | ШҲТ
“Шанхай Хамкорлик Ташкилоти” қўмитасининг таклифига асосан жорий йилнинг 9 апрель куни Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти” (ШОС) вакиллари ўртасида кенгайтирилган тарзда ўзаро танишув ва истиқболдаги режалар тўғрисида онлайн музокаралар ўтказилди.
Музокарада томонлардан “ШХТ” (ШОС, Циндао) партия қўмитаси ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаши ўринбосари Сян Чжицян, Халқаро логистика департаменти директори (ШОС, Циндао) - Фэн Цзымин, Инвестициялар департаменти директори (ШОС, Циндао)- Сюй Сяоцзюнь ва Жиззах шаҳар ҳокими - К.Холмуродов, Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Ш.Камалов ҳамда “Жиззах” ЭИЗ дирекияси - М.Зоировлар иштирок этишди.
Музокаралар давомида “ШХТ” (ШОС, Циндао) томонидан минтақани ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, ҳудудларда эркин савдо, иқтисодий, туризм ва логистика ҳамда Жиззах шаҳрини ривожлантиришда инвестицияларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Алоҳида айтиб ўтиш жоизки, “ШХТ” (ШОС, Циндао) томонидан келгусида Жиззах шаҳрида ташкилот ўз вакиллик бўлимини очиш ва ҳамкорлар томонидан Жиззах шаҳрига Инвестициялар киритишга катта қизикиш борлиги айтиб ўтилди.
Музокаралар сўнгида, “ШХТ” (ШОС, Циндао) жорий йил август ойида Циндао шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган халқаро Саноат кўргазмасига Жиззах шаҳар ҳокимлигини таклиф этди ва келгусида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги