Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро кураш ассоциацияси президенти Термизга келди

2021-04-11 | Спорт

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирда иштирок этиш учун Сурхондарё вилоятига жаҳоннинг турли давлатларидан меҳмонлар келиши давом этмоқда.

Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов ҳамроҳлигида келган Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармонни тантанали кутиб олди.

Шунингдек, нуфузли турнирда иштирок этиш учун Хиндистон, Греция, Қувайт каби давлатлардан келган делегациялар аьзолари ҳам иззат-икром билан кутиб олинди.  

Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Халқаро кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон нуфузли халқаро турнирга бағишланган навбатдаги матбуот анжуманида иштирок этди.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ

Манба: ЎзА

Поделиться