Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижро интизоми ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган амалий учрашув ўтказилди

2021-04-07 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Адлия вазири ўринбосари Худаёр Мелиев ҳамда ушбу вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Адхам Турдиев иштирокида ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро назоратини кучайтириш, масъул ходимларнинг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини янада ошириш масалаларига бағишланган амалий учрашув тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига мувофиқ, Адлия вазирлиги зиммасига давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган учрашув давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмаларида қонунчилик ҳужжатлари ва тошпишириқлари ижросини самарали ташкил этишга кўмаклашиш бўйича зарур фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Тадбирда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг “республика — вилоят — туман — маҳалла” тамойили асосида ташкил этиш ҳамда уларнинг ижро этилиш механизмлари ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиши ва таҳлил қилиниши айтиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться