Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятининг Паркент ва Юкоричирчиқ туманлари тадбиркорлари ва экспортчилари билан очиқ мулоқот

2021-04-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тадбиркорлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг Паркент ва Юкоричирчиқ туманларига йўл олди.

Комиссиянинг вазифалари юзага келаётган масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам бериш мақсадида ишбилармон доираларининг вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш тизимини яратиш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни кўришдан иборат.

Комиссия аъзолари жойларда бўлиб, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан бевосита мулоқот қилдилар ва фаолият юритаётган корхоналарнинг ҳозирги ҳолатини, уларнинг эҳтиёжларини ва муаммоли масалаларини ўрганиб чиқдилар. Шунингдек, ушбу туманларнинг саноат салоҳияти таҳлил қилиниб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, юқори қўшимча қийматга ҳамда маҳаллий ва хорижий бозорларда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни яратувчи юқори технологияли корхоналарга инвестициялар жалб этиш борасида қўшимча имкониятлар аниқланди. Таъкидландики, бундай лойиҳалар сонининг кўпайиши экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириб, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлайди.

Шунингдек, ташриф доирасида Паркент ва Юкоричирчиқ туманлари тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланди ва таҳлили амалга оширилди. Таҳлил натижалари асосида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди. 

Ҳар бир кўриб чиқилган ҳолат юзасидан тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тезкор ва самарали ечимлар ишлаб чиқилди.

Учрашув якунида Ҳукумат комиссияси томонидан ижрочилар, амалга ошириш муддатлари ва кутилаётган натижалар аниқ белгиланган ҳолда амалий чора-тадбирларнинг батафсил режаси қабул қилинди. Ушбу кўрсатмалар ижроси устидан тизимли назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться