Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари билан очиқ мулоқот

2021-04-03 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 2 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тадбиркорлар ва экспортчилар билан иш олиб бориш ва уларнинг фаолиятида учрайдиган муаммоли масалаларни ҳал этиш учун Навоий вилоятига йўл олди.

Комиссия ўз фаолияти давомида корхоналарга ташриф буюрди, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлиб, ишлаб чиқариш объектларининг бугунги ҳолатини ўрганиб чиқди. Объектларнинг бевосита ўзида бўлиб ўтган суҳбатларда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирларини кўпайтириш ва янги юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш орқали корхоналарни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида тадбиркорлар ва экспортчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унинг мақсади масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда ишбилармонлар муаммоларини муҳокама ва ҳар томонлама таҳлил қилиб, тезкор ҳал этишдан иборат бўлди. Тадбирда 300 нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этиб, ўз масалаларини кўтариб чиқиш имконига эга бўлдилар ва уларнинг ҳар бири комиссия аъзолари томонидан атрофлича ўрганилди. Таъкидлаш жоизки, вилоят тадбиркорлари асосан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредит олиш, ер участкалари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, рухсат этувчи ҳужжатлар, сертификат ва лицензиялар олиш, амалдаги солиқ тартиби ва божхона назорати тартиб-таомилларидан ўтиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Мулоқот давомида жами 217 тадбиркорлик субъектлари 246 муаммоли масалалар билан мурожаат қилди. Шу жумладан, 137та масала кредит маблағларини олиш ёки мавжуд кредитлар муддатларини узайтириш, 18та – муҳандислик тармоқларига уланиш, 15та – кредитлар учун кафолатлар бериш ва кредитлар бўйича фоиз тўловлари учун компенсация олиш, 12та – ер участкалари ажратиш, 11та – зарур рухсатномалар ва сертификатлар олиш билан боғлиқ ва бошқа масалалар кўтарилди.

Ҳар бир тилга олинган муаммони таҳлил этиш ва унинг амалий ечими бўйича алгоритмни ишлаб чиқишдан сўнг, Комиссия раҳбарияти уни амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбарларига саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва ҳар бир туман кесимида устувор тармоқларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш мақсадида тадбиркорлар билан яқиндан ишлашни фаоллаштириш топширилди. Шу нуқтаи назардан вилоятда фаолият кўрсатаётган кичик саноат зоналарини ривожлантириш ва ишлаб чиқарувчиларни ўз ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишга фаол жалб этиш орқали уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида Ҳукумат комиссияси томонидан аниқ ижрочилар, ижро этиш муддатлари ва кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда амалий чора-тадбирларнинг батафсил режаси қабул қилинди. Ҳар бир топшириқнинг бажарилиши устидан тизимли назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси зиммасига юклатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться