Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилояти Паркент ва Юқоричирчиқ туманлари тадбиркорлари ва экспортчилари диққатига!
2021-04-03 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 3 апрель куни Паркент туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков иштирокида Тошкент вилояти Паркент ва Юқоричирчиқ туманлари тадбиркорлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқот тадбиркорлар ва экспортчилар дуч келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги ташаббус ва таклифларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда. Унда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва ҳокимликлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Тадбирда қатнашиш учун Тошкент вилояти тадбиркорлари ва экспортчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят Штабида ташкил этилган call-марказининг 1055 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
Тадбир соат 14:00да бошланади.
Манзил: Паркент тумани, Ичкиқўрғон кўчаси, 5-уй.
Ҳурматли тадбиркорлар! Жорий эпидемиологик вазият туфайли тадбир иштирокчиларининг сони чекланади. Тадбир давомида карантин талабларига риоя этишингизни сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги