Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилояти тадбиркорлари ва экспортчилари билан очиқ мулоқот

2021-04-02 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 1 апрель куни Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги ва вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси тадбиркорлар ва экспортчиларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, шунингдек, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни ўрганиш мақсадида Бухоро вилоятига йўл олди.

Комиссия аъзоларининг корхоналар ва ишлаб чиқариш объектларига бориб, тадбиркорлар билан ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ҳамда уни ички ва ташқи бозорда юқори қўшимча қийматга ва талабга эга бўлган янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш орқали кенгайтириш, шунингдек, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш учун қўшимча захираларни аниқлашга йўналтирилган ишлар ташкил этилди.

Шунингдек, Комиссиянинг жойлардаги фаолияти доирасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, унда вилоятнинг 400 дан ортиқ тадбиркор ва экспортчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари Комиссия раҳбариятига бевосита мурожаат этиш ва ўзларининг тадбиркорлик ва саноат фаолияти жараёнида юзага келаётган муаммоларини муҳокамага олиб чиқиш имконига эга бўлдилар. Ҳар бир кўтарилган муаммо тегишли вазирлик ва идораларнинг юқори мансабдор шахсларини жалб қилган ҳолда ҳар томонлама кўриб чиқилди ва тадбиркорларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган мақсадли ечимлар ишлаб чиқилди. Тадбир давомида мутасадди раҳбарларга ушбу ечимларни тезкор амалга ошириш ва тадбиркорларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги шароитда давлат ва бизнес ўртасида бевосита мулоқотнинг йўлга қўйилиши мавжуд “ўсиш нуқталари”дан фойдаланиб, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва зудлик билан ҳал этишнинг энг самарали воситаси эканлиги таъкидланди.

Муҳокама якунида мутасадди раҳбарларга аниқ муддатлар ва амалга ошириш механизмлари кўрсатилган амалий чора-тадбирлар дастурини шакллантириш топширилди. Ҳукумат комиссияси томонидан Бухоро вилоятида олиб борилган фаолият натижасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси зиммасига юклатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться