Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода “Valor Hospitality Partners” компаниясининг беш юлдузли “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилади

2021-03-31 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 30 март куни АҚШнинг “Valor Hospitality Partners” компанияси Бошқарув раиси Эуан Мc Глашан бошчилигидаги делегация билан музокаралар олиб борди.  

Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов томонидан меҳмонларга Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳамда тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва преференсиялар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хорижий ҳамкор томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланиб, туризм соҳасини янада риволантиришга доир ҳамкорлик қилиш истаги билдирилди.

“Valor Hospitality Partners” компанияси Бошқарув раиси Эуан Мc Глашан томонидан Ўзбекистонда Hyatt, Аccоrd, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи бренд меҳмонхоналар тармоғида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрловчи таълим масканини очиш бўйича таклиф берилди.

Учрашув якунида томонлар “Valor Hospitality Partners” компаниясининг мамлакатимизда бошқарув офисини ташкил этишга, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини бутун дунёда тарғиб қилиш ҳамда Бухоро шаҳрида “Hyatt Regency” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олишди.

Шунингдек, ҳамкорлар томонидан 31 мартда Тошкентда Metric Ventures (MЖ Group компанияси) ва Hyatt International билан шартнома имзолаш маросими ўтказилиши маълум қилинди.

Маълумот учун: “Valor Hospitality” компанияси Hyatt, Аccоrd, Маrriot, Hilton каби дунёнинг етакчи меҳмонхона брендлари бошқаруви билан шуғулланувчи компания бўлиб, ҳозирга қадар комопания томонидан дунё бўйлаб 60 000 хонадан иборат бўлган 150 та меҳмонхона бошқаруви йўлга қўйилган. Компания Буюк Британия, Тайланд, Жанубий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ўз бошқарув офисларига эга.   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться