Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгриялик экспертлар Ўзбекистон ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашади

2021-03-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29 март куни Венгрия Бош вазири В.Орбаннинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида юқори даражадаги венгриялик экспертларнинг Самарқанд ва Жиззах вилоятлар раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Венгриянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш борасидаги тажрибасини мамлакатимизда жорий этиш ташаббуси доирасида ташкил этилди.

Учрашув Венгриянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш борасидаги тажрибасини мамлакатимизда жорий этиш ташаббуси доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг жорий йилнинг февраль ойида Будапешт шаҳрига ташрифи чоғида келишилган эди.

Учрашувда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири П.Сийярто ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков иштирок этди.

Ушбу ташаббус доирасида Европа расмий, ишбилармон ва жамоат доиралари орасида халқаро обрўга ҳамда Венгрия ҳукумати тузилмаларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлган венгер экспертлари мамлакатимизда саккизта устувор соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам беради. Булар: қишлоқ хўжалиги, савдо ва тадбиркорлик, банк – молия сектори, солиқ – фискал соҳаси, соғлиқни сақлаш, таълим, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидир.

Дастлабки босқичда юқорида қайд этилган ҳудудларнинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ҳолати чуқур таҳлил қилиниши ҳамда натижалари асосида кейинчалик икки мамлакат Ҳукуматлари даражасида тасдиқланадиган “Йўл харитаси”га киритиладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича устувор вазифаларни белгиладилар, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳа офисини тузишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться