Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германиянинг тўқимачилик технологиялари ва тажрибасини ўрганишга доир семинар ўтказилди

2021-03-30 | Сиёсат

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Германиянинг “Trutzschler GmbH & Co” компанияси раҳбари Виталий Шулц иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Маълумки, тўқимачилик саноати мураккаб ва хилма-хил тармоқлардан иборат бўлиб, унинг энг йирик механизмларидан бири ип йигириш жараёнидир. Бу жараёнларни бошқаришда йигирувчи бакалавр ва магистрларнинг ўрни бениҳоя катта. Улар табиий ва кимёвий толалардан сифатли иплар тайёрлаш, ип ишлаб чиқаришда ўнлаб замонавий ускуналарни бошқариши мумкин.

Ҳозирги кунда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги қўшма корхоналар Германиянинг “Trutzschler” ва “Saurer” компаниясига қарашли “Schlafhorst”, “Volkmann” ва “Zinser” фирмаларининг замонавий технологиялари билан таъминланган.

Хусусан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Йигириш технологияси” кафедраси ўқув лабораториясида ўрнатилган титиш-тозалаш агрегати, маркали тараш, пилталаш, пиликлаш, ҳалқали йигириш, маркали пневмомеханик йигириш, маркали қайта ўраш, сопмаcт ип пишитиш машиналарининг энг сўнгги турларидан фойдаланилмоқда. Мазкур ускуналарни янада мукаммал билиш эса хорижий тажрибани ўрганишни талаб қилади.  

Семинарда Виталий Шулц “Тўқимачилик ускуналарининг янги авлоди” мавзусида маъруза қилиб, иштирокчиларни компаниянинг янги русумдаги “. “Blendomat BO-P” автоматик той титиш ҳамда “ТC-19и” карда тараш машиналари билан таништирди. Ушбу ускуналардан самарали фойдаланиш ва янгича қирраларини билиш борасида маълумот берди.

Семинарда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар қатнашди.

Манба: ЎзА

Поделиться