Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада замонавий гемодиализ бўлимлари очилди

2021-03-30 | Соғлиқни сақлаш

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят Эндокринология диспансерига 15 та янги гемодиализ аппарати ўрнатилиб, гемодиализ бўлимлари ташкил этилди.

 

Фарғонада сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг гемодиализ ҳизматига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 2 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига Германиядан 15 та гемодиализ аппарати олиб келинди. Натижада Фарғона шаҳридаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази қошида 10 та ҳамда вилоят Эндокринология диспансери қошида 5 та гемодиализ аппаратларга мўлжалланган «Экстракорпорал детоксикация» (гемодиализ) бўлимлари ташкил этилди, ҳамда Туркия ва Россиянинг техник мутахассислари жалб қилинган ҳолда жиҳозлар ўрнатилиб, синовдан ўтказилди.

Вилоятда бугунга қадар 22 та гемодиализ аппарати бўлган. Энди уларнинг сони янада кўпайди. Бу эса вилоятда диспансер назоратида турган 120 нафар беморга қулайлик яратди. Бошқа вилоятлар ёки давлатларга бориб даволанаётганларнинг узоғи яқин бўлди. Ҳозирда Фурқат, Бағдод ва Марғилон шаҳарларида қўшимча гемодиализ аппаратларини ўрнатиш билан бирга туманлараро ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться