Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг мукаммал сейсмик харитаси ишлаб чиқилмоқда

2021-03-30 | Фан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, сейсмоген зоналарнинг сейсмологик ва сейсмотектоник потенциалини баҳолаш методикасини такомиллаштириш асосида Марказий Ўзбекистон ҳудудининг мукаммал сейсмик районлаштириш харитаси ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди ва Жамғарма жорий йил март ойи бошида илмий тадқиқотлар учун 150 миллионгача сўмгача грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилди.

Танлов шартларидан ўтган лойиҳалар бир йил мобайнида, яъни, 2021 йил май ойидан 2022 йил май ойига қадар Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилади.

Бундан ташқари, сув омборларининг сейсмик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услуб ишлаб чиқилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тош билан тўлдирилган грунтли ва темир-бетон таянчли тўғонлар ҳолати мониторинги услубиёти тўғон иншооти тебраниш кўрсаткичларини турли қисмларда ўзгаришини қайд қилиш ва тебраниш спектрларини таққослаш асосида башорат қилишдан иборат. Тўғон ва қирғоқлар бўйлаб 25 метрдан 100 метргача бўлган масофа билан 40 дақиқалик интервалларда микросейсмик ўлчовлар олиб борилади.

Ўлчовларнинг биринчи цикли натижасида тўғон танасида тўлқинларни қайд қилиш пунктларининг частоталари паспорти тузилади. Aгар баъзи бир қайд қилиш пунктларида частоталар ўзгариб турса, тўғон танасининг сув массаси билан юкланиш даражаси ёки тўғон танаси ҳолатининг ўзгарганлик даражасини баҳолаш мумкин бўлади.

Манба: ЎзА

Поделиться