Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий ва Веспрем вилоятлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

2021-03-29 | Иқтисодиёт

Навоий вилояти ҳокимлиги ва Венгриянинг Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида ZOOM дастури орқали видеоконференция бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Навоий вилоятининг Венгрия билан икки томонлама ҳамкорлиги янги сифат даражасига кўтарилди, барча соҳалар ва йўналишларда муносабатлар ўрнатилиб фаол ривожланмоқда.

Жорий йилнинг 15-18 февраль кунлари Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиясининг 6-йиғилиши вилоятимиз учун муҳим янги имкониятларни очиб берди.

Мазкур йиғилишда Навоий вилояти ва Венгрия давлатининг Веспрем маъмурияти ўртасида биродарлик муносабатларини мустаҳкамлашга келишиб олинган эди.

Бўлиб ўтган видео конференцияда Веспрем вилояти Кенгаши депутати жаноб Тибор Ривас, Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Янош Ваник, Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев ҳамда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Камолиддин Хасанов иштирок этди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокимлиги ва Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий соҳаларда ҳамкорлик Келишуви лойиҳаси муҳокама этилди ҳамда имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Веспрем вилояти маъмуриятига бугунги илиқ дўстона учрашув учун миннатдорчилик билдирилиб, улар Навоий вилоятига таклиф этилди. Бу ташриф икки томонлама ҳамкорликни янги, самарали босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.

Абдували Бўриев

Манба: ЎзА

Поделиться