Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕИ билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди

2021-03-27 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа Иттифоқининг (ЕИ) Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Шарлотта Адриан билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Европа Иттифоқи билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва техник, маданий - гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, уни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲБ) ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши ҳамда ЕИнинг «GSP+» Преференциялар бош тизимига қўшилиши доирасида биргаликда амалга оширилаётган тадбирлар муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги товар айланмасининг жадал суръатлар билан ўсишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар ва шу муносабат билан мазкур йўналишда самарали механизмларни ишлаб чиқиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишдилар.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди. Европа томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича кўп томонлама ва икки томонлама музокаралар доирасида амалий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Мулоқот чоғида ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари ЕИ “GSP+” Преференциялар бош тизими бенефициари мақомини олишда эришилган ютуқларни мамнуният билан олқишлади. Бу ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга 6 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотларни Европа мамлакатлари бозорларига божсиз экспорт қилиш имконини беради. Яқин кунларда бу борада якуний қарор қабул қилиниши кутилаётгани маълум қилинди.

КШҲБ лойиҳасини келишиш бўйича музокара жараёнининг динамикаси ҳам ижобий баҳоланди. Хусусан, ҳозирги кунга келиб, 22 раунд музокаралар ўтказилди, ҳужжатнинг асосий боб ва бўлимлари келишиб олинди ҳамда қолган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Томонлар музокара жараёнини жадаллаштириш борасида навбатдаги тадбирларни ва бу йўналишда ҳамкорликни кучайтириш чораларини белгилаб олди.

Маданий – гуманитар муносабатлар истиқболлари, хусусан, Европанинг “Эразмус” ва “Горизонт Европа” таълим дастурлари доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўпқиррали шерикликни кенгайтириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишни жадаллаштиришга ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться