Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирларининг учрашуви
2021-03-26 | Сиёсат
Тошкентда бугун Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш олдидан икки мамлакат Бош вазирлари Абдулла Арипов ва Улуқбек Марипов тор доирада музокара ўтказди.
Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг шу йил 11-12 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга янгича руҳ ва мазмун бағишлагани таъкидланди.
Шу билан бирга алоқаларнинг бугунги аҳволи қониқарли эмаслиги, ҳамкорлик кўламини кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.
Ўз навбатида, Улуқбек Марипов Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кенг йўл очгани, энди ҳукуматлар зиммасида икки мамлакат етакчилари белгилаб берган топшириқлар ижросини таъминлаш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифаси турганини қайд этди.
Ғайрат Хонназаров
Манба: ЎзА