Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимиз озиқ-овқат саноати ютуқлари Қирғизистон делегациясида қизиқиш уйғотди

2021-03-25 | Иқтисодиёт

Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги “ARDENT FOODS” (N`MEDOV) масъулияти чекланган жамияти корхонасига борди.

Ушбу корхона бўш турган бинолар негизида самарадор тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ва иш янги ўринлари яратишга қаратилган сиёсат самараси сифатида вужудга келган.

Лойиҳа қиймати 77 миллиард сўмдан зиёд бўлган мажмуа иккита линиядан иборат. Бирида йигирмага яқин турдаги қандолат маҳсулотлари, иккинчисида озиқ-овқат ингредиентлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 киши иш билан таъминланган.

Ҳозирча бир неча қўшни давлатда ўз харидорига эга товарларга талаб борган сари ошиб, янги бозорларга йўл очилмоқда. Табиийки, ушбу сифатли маҳсулотлар Қирғизистон ҳукумати раҳбарида ҳам жиддий қизиқиш уйғотди.

 

Манба: ЎзА

Поделиться