Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бош вазирлар заргарлик заводини кўздан кечирди
2021-03-25 | Иқтисодиёт
Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов Тошкент шаҳридаги «Gold Moon Tashkent» корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Заргарлик буюмларини замон талабига мос сифатли ва рақобатбардош қилиб ишлаб чиқариш мақсадида мажмуага Италия, Германия ва Туркиядан асбоб-ускуналар келтирилган. Корхонада айни пайтда 300 дан зиёд турдаги тайёр ва ярим тайёр заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Завод йилига 6 минг килограмм заргарлик маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга.
Манба: ЎзА