Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғиз Республикаси ҳукумати раҳбари “IT Park” мажмуасида бўлди
2021-03-25 | Технологиялар
Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги “IT Park” мажмуасига ташриф буюрди.
Мазкур дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки истиқболли стартап-лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда ички ва ташқи бозорга чиқаришга ихтисослашган. Мажмуа резидентлари – мамлакатимизнинг ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассислари ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун бизнес-инкубация дастурларини амалга ошириш, акселерация ва венцур молиялаштириш билан шуғулланади.
Паркнинг асосий вазифаси экспортга йўналтирилган янги иш ўринлари очишни кўзда тутувчи рақобатбардош стартап-экотизимлар яратишдан иборат.
Мажмуа Қирғизистон делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Манба: ЎзА