Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Бош вазири Тошкентдаги “Технопарк” мажмуасига ташриф буюрди
2021-03-25 | Сиёсат
Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида иштирок этиш учун бугун мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
Юқори мартабали меҳмон дастлаб Тошкент шаҳридаги “Технопарк” мажмуаси фаолияти билан танишди.
Ушбу замонавий мажмуа давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Бу ерда умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Қирғизистон Бош вазирига “Технопарк”даги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар – маиший техника, электрон газ ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совутиш тармоқлари ҳақида маълумот берилди.
Манба: ЎзА