Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Обод ва кўркам маҳаллам” хайрия ҳашарида Вазирлар Маҳкамаси ходимлари фаол иштирок этди
2021-03-13 | Экология
Ҳашар – азалдан ўзбек халқининг миллий қадрияти ва анъаналаридан бири бўлиб, инсонларни ягона мақсад сари ундайди. Наврўз байрами арафасида мамлакатимизда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш анъанага айланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги фармойишига мувофиқ мамлакатимизнинг барча худудларида 13 март куни “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, мамлакатимиз аҳолиси бир ёқадан бош чиқариб, баҳамжиҳат бўлиб шаҳар ҳамда қишлоқларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширмоқда.
Жорий йилнинг 13 март куни Бош вазир бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг медиамаркази биноси ва “Пахтакор” стадиони оралиғидаги ҳудудда ўтказилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати