Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Дўстлик – II”: машғулотлар қизғин паллага кирди

2021-03-13 | Хавфсизлик соҳаси

“Дўстлик – II” ҳинд-ўзбек ҳамкорликдаги ўқувининг машғулот жараёнлари қизғин паллага кирди. 

12 март кун Ҳиндистон армияси капитан Шишир Шукла томонидан автомагистраллар ва аҳоли яшаш пунктларига кириш йўлларига қўйиладиган мобил блокпостларда хизматни ташкиллаштириш, авто машиналар ва фуқароларни текширувдан ўтказиш, шунингдек шубҳали буюмлар ва террорчилар аниқланганда, уларни зарарсизлантириш бўйича назарий машғулот ўтказилиб, машғулотнинг иккинчи ярмида амалий ҳаракатлар намойиш этилди.

Кўргазмали машғулотларнинг иккинчи ўқув нуқтасида Ҳиндистон армияси капитан Шишир Шукла томонидан ўрмон ичида жойлашган қишлоқ ҳудудида жойлашиб олган террорчиларни қидириб топиш, уларни қуршаб олиш ва зарарсизлантириш бўйича дастлаб назарий, сўнгра амалий кўргазмали машғулот ташкиллаштирилди.

Ўтказилган машғулотлар давомида иштирокчилар фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатишди. Жумладан, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари томонидан қўшимча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шу тариқа ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқувларда ҳарбий санъат борасида ўзаро тажриба алмашишдек устувор мақсадга эришилмоқда.
Ўқув дастуридан дам олиш соатларида маданий спорт тадбирлари ташкил этилиши ҳам ўрин олган.

Лейтенант Орифжон МАМАЖОНОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти. Ҳиндистон, Утаранчал штати, Раникхет провинцияси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться