Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
IJF президенти жаноб Мариус Визер Тошкент "Катта Дубулға" турнирининг ташкилотчилигига юқори баҳо берди
2021-03-08 | Спорт
Сўнгги йилларда юртимизда нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Уч кун давомида ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 71та давлатидан келган 500 нафардан зиёд спортчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Хабарингиз бор, пойтахтимиз мезбонлик қилган "Катта Дубулға" халқаро турнирида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти жаноб Мариус Визер ҳам иштирок этди.
Ташриф давомида жаноб Визер ўзбекона меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирар экан, Тошкент "Катта Дубулға" халқаро турнирининг ташкилий жиҳатларига жуда юқори баҳо берди.
Ўз навбатида Р.Эрматов Халқаро дзюдо федерациясига ҳамкорлик учун ташаккур изҳор қилиб, юртимиз IJF билан дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига умид боғлашини, келгуси йил Тошкентда бўладиган Жаҳон чемпионати баҳсларини ҳам бунданда юқори савияда ташкил этилишини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги