Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов Хивадаги янги меҳмонхонага субсидия сертификатини топширди

2021-03-07 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов томонидан Хива шаҳридаги 3 юлдузли “Sayid Islom Khoʻja” меҳмонхонасига ажратилган субсидия сертификати топширилди.  

«Мамлакатимизда туризм соҳасига қаратилган юқори эътибор натижаси ўлароқ, Хива шаҳридаги темир йўл вокзали яқинида миллий услубдаги, барча замонавий талабларга жавоб бера оладиган янги 3 юлдузли меҳмонхона ишга туширилди. Пандемия туризм соҳасига катта таъсир кўрсатди, лекин шунга қарамай соҳада фаолият юритаётган тадбиркорларимиз учун ҳукуматимиз томонидан турли қарор, фармон ҳамда қонун ҳужжатларида кўплаб имтиёз ва преференциялар берилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб туристик мавсумнинг очилиши арафасида барча саёҳатчилар учун туризм объектлари томонидан кўплаб чегирмалар эълон қилинган. Шу боис ҳам юртдошларимизни Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларга чорлаймиз!», - деди Азиз Абдуҳакимов. 

Хоразм вилоятида барпо этилиб, ишга туширилган “Sayid Islom Khoʻja” меҳмонхонасига давлат бюджети ҳисобидан тегишли қарорга биноан меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисми қопланиб, 2 миллиард 280 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилди. Меҳмонхона ўзида юқори замонавий ва миллий услуб уйғунлигини акс эттирган бўлиб, ресторан, фитнесс зали, бар ва умумий зал хоналари ҳамда боғ ва терассадан иборат. “Sayid Islom Khoʻja” 57 хона ва 117 ўринга мўлжалланган.

Маълумот ўрнида: Президент Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4095-сонли қарорига биноан мамлакатимизда ҳозирга қадар 6 та меҳмонхонага субсидия ажратилиб, маблағлар топширилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться