Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яшариш ва янгиланиш айёми шодиёналари

2021-03-04 | Маданият

Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Унинг кўрку таровати, файзи бўлакча. Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган ушбу фаслда биз 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва 21 март – Наврўз умумхалқ байрамларини ўзгача хушнудлик билан нишонлаймиз.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмларида ҳам ушбу байрамларни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида турли маънавий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Бекобод шаҳридаги ҳарбий қисмда юрт ҳимоячиларининг турмуш ўртоқлари иштирокида “Заковат” ителлектуал ўйини ўтказилди. Оқила бекалар берилган саволларга аниқ ва батафсил жавоб бериб, зукколикларини барчага намоён этдилар. Беллашув натижаларига кўра ғолиб жамоа ҳарбий қисм командирининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Олмалиқ шаҳридаги ҳарбий қисмда эса, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида баҳор таоми сумалак тайёрлаш бошлаб юборилди. Эрта тонгдан дошқозон осилиб, аҳилликда қозонга солинган сумалак ўз атрофида ёшу қарини бирлаштирди. Шунингдек, ҳар бир бўлинма томонидан баҳорий таомлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Ўқувчи ёшлар ва ҳарбийлар иштирокида ўтказилган миллий ўйинлар эса барчага хуш кайфият бағишлади.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться