Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

2021-03-03 | Жамият

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жамоатчилик кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти, унинг вазифалари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларни ҳисобга олиш борасида амалга ошириш лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Кенгаш аъзолари томонидан кенгаш фаолиятини янада юксалтириш бўйича бир қатор таклифлар бериб ўтилди.

Жумладан, аҳолининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардорлик даражасини ошириш, бунда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида турли хил қисқа метражли фильмлар яратиш, Адлия вазирлигида вазирлик раҳбарияти томонидан ташкил этиладиган фуқаролар қабулида кенгаш аъзоларининг иштирок этиши, ёшлар билан ишлаш, “устоз-шогирд” аънанасини тиклаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгаши олдида турган аниқ мақсадлар, қилиниши керак бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться