Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан конференция бўлиб ўтди
2021-03-03 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари ва бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад - йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Япония тажрибаси билан яқиндан танишиш, бу соҳада Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида ушбу фаолиятни яхшилашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга оширишга оид истиқболли масалаларни муҳокама қилиш ҳисобланади.
Конференция давомида томонлар йўл ҳаракати хавфсизлигига оид умумий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Умид қиламизки, мазкур конференция Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан келгусидаги кенг кўламли ўзаро ҳамкорлик учун самарали пойдевор бўлиб хизмат қилади.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги