Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика ишчи гуруҳи вакилларининг Навоий вилоятига ташрифи давомида фахрий ходимлар нафақага кузатилди

2021-03-03 | Жамият

Ички ишлар органлари ходимларини маънавий-маърифий тарбиялаш жараёнига баҳо бериш ва уни такомиллаштириш бўйича манзилли чора тадбирларни белгилаш, соҳа фидойиларида ватанпарварлик, хизмат бурчига садоқат ва ҳалоллик туйғуларини шакллантириш юзасидан ҳар бир ҳудуд кесимида маънавий-тарбиявий ишларни амалга ошириш мақсадида ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳ вакиллари иштирокидаги наватдаги учрашув Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” биноси катта мажлислар залида ўтказилди.

Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.М.Ходжиматов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Х.В.Махсумов ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Я.Р.Душанов ташриф буюрди.

Шахсий таркибнинг 140 нафардан ортиқ ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари мазкур учрашувга жалб этилиб, ташриф буюрган меҳмонлар таништирилган ҳолда, тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.М.Ходжиматов очиб берди.

Шундан сўнг ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Х.Махсумов ички ишлар органлари тизимида кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида қисқача маълумот бериб, йиғилишга таклиф этилган раҳбарлар билан биргаликда вилоят ички ишлар органларида узоқ йиллар давомида хизмат қилган 3 нафар ходимлар, яъни Навоий шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосарлари, подполковник Ш.С.Адизов ҳамда подполковник Б.Х.Жанузоков шунингдек, Ташкилий бўлим бошлиғи, подполковник Л.Ф.Шоимовларни нафақага кузатиш тадбирини ўтказди. Учрашув давомида соҳада хизмат олиб бораётган 4 нафар намунали ходимларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, санъат ва маданият вакиллари томонидан концерт дастури йиғилганлар эътиборига намойиш этилиб, тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться