Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суперлига бошланмоқда: ЎФАда VAR ҳакамлари учун якуний семинар ташкил этилди

2021-03-02 | Таълим

 Шунингдек, таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Валентин Коваленко фаолиятини якунлади, энди у инструкторлик қилади

Хабарингиз бор, жорий йилги футбол мавсумидан бошлаб ички чемпионатимизда VAR (Video Assistant Referee) тизимидан фойдаланилади. Шу мақсадда Ўзбекистон суперлига баҳсларида ишлайдиган арбитрлар ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун январь-февраль ойларида ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилди.

Шунингдек, Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича мавсум олди сўнгги назарий-амалий семинар ҳам ўтказилди.

VAR ҳакамлари майдондаги машғулотларда FIFA VAR симуляторидан фойдаланган долзарб мавзуларда, хусусан жарима майдончасидаги қоида бузишлар, офсайд, тактик қоида бузарликлар бўйича ўз малакаларини оширди.

Семинар якунида таниқли ФИФА рефериси Валентин Коваленко ҳакамлик фаолиятини якунлаганлиги муносабати билан ЎФА махсус соврини билан тақдирланди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда футбол ҳакамлари ушбу мутахассис шаънига илиқ сўзларни айтиб, интрукторлик фаолиятида муваффақият ва зафарлар тилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться