Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ҳудудларида ННТлар учун бешта коворкинг-майдон ташкил этилди

2021-02-25 | Инновация

Урганч шаҳридаги «Ҳамдард» аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази қошида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун коворкинг-марказ очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу Ўзбекистонда «Инновация учун ҳамкорлик» дастури доирасида фаол фуқароларнинг ўқиб-ўрганиши ва ишлаши учун яратилган коворкинг-майдонларнинг ҳисоб бўйича бешинчисидир.

Хоразм вилоятидаги «Дўстлик ва ННТ уйлари» базасида фаолият кўрсатаётган коворкинг ҳудудий ННТлар вакилларининг билим ва касбий малакаларини ошириш учун қулай иш майдонини яратиш мақсадида очилган. Улар ўқув ва техник ресурсларга, шу жумладан web-академия (http://www.studyorg.uz/ )дан фойдаланиш имконини беради.

«Ҳамдард» ННТ онлайн ишлашнинг замонавий воситалари (ZOOM платформалари ва бошқа)дан самарали фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказишни режалаштирган. ННТ ходимлари учун мўлжалланган тренинг ва маслаҳатлар давомида асосий урғу волонтёрларга мотивация бериш, лойиҳа ёзиш ва уларни бошқариш, мақсадли гуруҳлар эҳтиёжини баҳолаш жиҳатлари ҳамда методларига қаратилади.

Аввалроқ ННТлар учун 4 та коворкинг-майдони Навоий, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятларида очилган эди.

Жумладан, жорий йил 5 январда Навоий вилоятида «Тўмарис» аёллар ва ёшлар маркази вилоятдаги «Дўстлик ва ННТ уйлари» базасидаги коворкинг-майдон тақдимотини ўтказди. Унинг асосида ННТларнинг давлат идоралари ўртасида ўзаро мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш учун қулай макон яратиш кўзда тутилган. Жамоат тузилмалари ходимлари Интернетдан, шу жумладан ННТлар web-академиясидан, офис ускуналаридан фойдаланиш, шунингдек, ташкилий ривожланиш бўйича билимларини ошириш имконига эга бўлади.

18 февралда ННТлар учун бирданига яна 3 та коворкинг-майдон очилди. Улардан бири Тошкент шаҳридаги «Nihol» ривожланиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш марказининг гендер таълим бўйича ҳуқуқий-ресурс коворкинг-марказидир.

Бу ерда нодавлат нотижорат ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти ва ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун шароит яратиш орқали инсон капиталини тўплаш учун инфратузилма яратилган. Яқин келажакда мутахассислар коворкинг базасида ННТ ходимлари учун ташкилий ривожланиш ва стратегик режалаштириш, психологлар ва волонтёрлар учун оилавий зўравонлик қурбонларига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тренинглар ўтказади.

Яна бир коворкинг-майдон Фарғона вилоятида «Тараққиёт» аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази қошида ташкил этилди. Бу ҳам ННТлар ва давлат идоралари ўртасидаги конструктив мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик учун очиқ ва қулай майдондир.

«Тараққиёт» ННТ ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг республика ассоциациясини ташкил этиш ғоясини илгари сурмоқда. Коворкингдан ННТлар салоҳиятини оширишда, уларнинг фаолиятидаги техник ва ахборот кўмаги кўрсатишдаги муаммоларни ҳал этишда фойдаланилади. Хусусан, ташкилий ривожланиш ва стратегик мақсад, молиявий менежмент ва волонтёрлик бўйича тренинглар ўтказиш режалаштирилган.

18 февралда Қўқон шаҳридаги «Эзгу ният» ННТ «Муваффақиятли макон» лойиҳасини тақдимот этди. Ташкилот ногиронлиги бўлган шахслар ва фаол фуқаролар учун муваффақиятли макон яратиш ғоясини илгари суради. Мазкур ННТ мутахассислари ва тренерлари жамоат тузилмалари ходимларига лойиҳа талабномаларини ёзиш, ҳисобот бериш, аудиторлик фаолияти, маблағ йиғиш структураларини ўргатади. Маслаҳатчилар тренинг иштирокчиларига онлайн ва оффлайн равишда мураббийлик қилади, деб хабар беради «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Мамлакатимиз ҳудудларида коворкинг-майдонлари сонини кўпайтириш замирида ННТларнинг замонавий ва қулай иш жойига бўлган эҳтиёжини қондириш, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг билимларини сифат жиҳатдан ошириш, ННТлар ҳамда давлат идоралари ўртасида самарали ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсад қилинган.

Маълумот учун: Фаол фуқаролар салоҳиятини ошириш учун зарур техникалар билан жиҳозланган ва иш муҳити билан таъминланган коворкинг-майдонлари Ўзбекистонда «Инновациялар учун ҳамкорлик» дастурининг бешта пилот ННТ қошида ташкил этилди. Дастур «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «АРГО» фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (Қозоғистон) томонидан АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться