Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Дубай полицияси фаолияти билан танишди

2021-02-24 | Хавфсизлик соҳаси

Айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бугун ташриф дастури доирасида Дубай шаҳри полицияси раҳбари, генерал-майор Абдуллоҳ Халифа Ал-Марри билан учрашди.

Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувдан сўнг, Дубай шаҳри полицияси тизими фаолияти билан танишув амалга оширилди.

Жумладан, Дубай полиция тизимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳар хил турдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида энг замонавий ахборот технологиялар ва дастурий таъминотлардан ташкил топган Электрон полиция, Хавфсиз ва Ақлли шаҳар тизимларлари, куч ва воситаларни бошқарув маркази, кибержиноятларга қарши кураш маркази ҳамда Дубай шаҳридаги туристик объектлар ва ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай шаҳрида барпо этилган “Ақлли полиция маскани-Smart police station” фаолиятлари билан танишилди.

Ташриф тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться