Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маҳаллалар учун энг зарур шароитлар яратилиши керак
2021-02-24 | Жамият
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Зарафшон шаҳрининг “Даугистау” ва Алишер Навоий, Навбаҳор туманининг “Навкар” ва “Сарбозор” маҳаллаларида бўлиб, фуқаролар йиғинларининг хизмат биноси, яратилаётган шароитлар, амалга оширилаётган “маҳаллабай” ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Маҳалла оқсоқоллари ва тадбиркорлар билан маҳаллада мавжуд муаммолар юзасидан суҳбатлар олиб борилди, муаммоларни бартараф этиш юзасидан шаҳар ҳокимлиги вакилларига тегишли кўрсатмалар берди.
Р.Маматов томонидан Алишер Навоий маҳалласида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар самарадорлиги эътироф этилди. 33 та кўп қаватли уйларга кузатув камералари ўрнатилгани ва марказлаштирилгани, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган ҳолда иш ташкил қилинганлиги маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Мутасаддиларга кузатув камераларининг марказлашган тизимини шаҳар ҳудуди бўйлаб барча маҳаллаларда ташкил этиш юзасидан тавсиялар берди.
“Навкар” ва “Сарбозор” маҳаллаларининг қурилиши бошланган хизмат бинолари билан танишилиб, таклифлар билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги