Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қорақалпоғистонда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари ижобий ҳал этилмоқда
2021-02-23 | Жамият
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
Унда интерактив методлардан самарали фойдаланилган ҳолда малакали психологлар томонидан аёлларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Тўрткўл туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга тиббий ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва бандлигини таъминлаш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, бугунги кунга келиб, туманда “Аёллар дафтари”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг 15 нафари доимий ишга жойлаштирилди. Касбга ўқиш истагини билдирган 33 нафар аёл меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитилди.
Шунингдек, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд аёлларнинг 6 нафари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 3 нафари, 1 ва ундан ортиқ ногирон фарзанд тарбиялаётган аёлларнинг 2 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Тиббий ҳимояга муҳтож 68 нафар аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 48 нафар хотин-қизга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда 27 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Хўжайли тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Жон Қонғирот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этилди. Ҳозиргача ушбу марказда 14 нафар ишсиз аёллар тикувчилик ҳунари бўйича ўқув курсларини тамомлаб, сертификатларга эга бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги