Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бунёдкор” маҳалласидаги аёллар бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

2021-02-22 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова Наманган вилояти Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишди.

Ҳозирда “Бунёдкор” маҳалласидаги 12 883 нафар аҳолининг 6 118 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Шундан 118 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилган.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Г. Маруфова раҳбарлигида хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда имтиёзли кредит олиш истагидаги хотин-қизларга тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини бошлашлари учун бошланғич ҳуқуқий, иқтисодий тушунчалар бериб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться