Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бокс: ёшларимиз Россиядан медаллар шодаси билан қайтишди
2021-02-22 | Спорт
15-20 февраль кунлари Россия Федерациясининг Комсомольск шаҳрида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Афғон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Россия, Афғонистон, Молдова, Польша, Беларусь ва Украина терма жамоалари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ёшлари ҳам иштирок этишди. Мусобақа якунига кўра, 6 нафар боксчимиз шоҳсупага кўтарилди. Эътиборлиси, шулардан тенг ярми олтин медалга сазовор бўлишди.
Бугун турнирда қатнашган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари томонидан кутиб олинди.
Комсомольск шаҳрида ўтган халқаро турнирда совриндор бўлган боксчиларимиз билан танишинг:
Олтин:
-52 кг: Миркомил Саидохунов
-91 кг: Нусратжон Тоҳиров
+91 кг: Али Нуранов
Кумуш:
-64 кг: Бекзод Бекмуродов
Бронза:
-69 кг: Самандар Солижонов
-81 кг: Сардор Раҳмонбердиев
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги