Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазири Намангандаги "қизил" тоифадаги мактаблар ҳолатини ўрганди

2021-02-21 | Таълим

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Намангандаги “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларини кўздан кечирди.

Наманган шаҳридаги 62-умумтаълим мактаби 1996 йилда бунёд этилган бўлиб, айни пайтда масканда 1345 нафар ўқувчи таҳсил олади.

Халқ таълими вазири маскандаги кутубхона ва компьютер синфларини кўздан кечирди, фаолият бўйича таклифларини берди. 62-, 63- мактабларда таҳсил олаётган ўқувчилар сони таълим муассасалари қувватига нисбатан икки коэффициентдан юқори бўлганлиги сабабли “Истиқбол” ҳамда “Келажак тонги” МФЙ ҳудудларида 540 ўринли янги мактаблар қурилиши бўйича давлат инвестиция дасурига киритиш зарурлигини таъкидлади. 

Навбатдаги манзил Наманган шаҳридаги 32-умумтаълим мактаби бўлди. Таълим даргоҳи 1992 йилда қурилган. Мазкур мактаб 1269 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 699 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда.

Вазир мактабда ўқитувчиларнинг билим бериши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлишига қарамай, муассаса қувватига нисбатан кам қувватлигини қайд этди ва мактаб маъмуриятига таълим масканининг коэффициентини кўтариш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, Шерзод Шерматов муассаса чекка ҳудудда бўлишига қарамай, компьютер синфларидаги 76 Мб/с тезликдаги интернетнинг фаол ишлашини алоҳида эътироф этиб, информатика хонасидан унумли фойдаланиш, болаларни дастурлашга қизиқтириш, маркетинг тизимини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди.
Вазир 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда уларнинг истиқболдаги мақсадлари, танлаган олий таълим муассасалари билан қизиқди ва ўзининг ушбу йўналишдаги тавсияларини берди. 2019-2020 йилда муассасани 54 нафар ўқувчи битириб, улардан фақатгина 2 нафари олий таълим масканига ўқишга киргани танқидий баҳоланди. Битирувчиларни ОТМларга йўналтириш, таълим сифат-самарадорлигини ошириш, бу борада аниқ механизм ишлаб, кадрлар таркибини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

 

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться