Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир Раҳмат Маматов Ургут тумани маҳаллаларида
2021-02-21 | Жамият
Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Мерганча” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди ҳамда ҳудуддаги олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан атрофлича танишди.
Маҳалладаги мавжуд ички йўлларни сифатли таъмирлаш, эски сиёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича туман масъулларига зарур топшириқлар берди.
Шундан сўнг мазкур маҳаллада янгидан қад кўтарган масжид биносини кўздан кечирди ва унинг атрофини янада обод қилиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Туманнинг “Ўроқбойжар” ҳамда “Камангарон” маҳаллаларидаги мавжуд ҳолат ва аҳоли муаммолари билан танишиш асносида ҳудудда яшовчи фуқаролар мурожаатларида келтириб ўтилган масалаларни тез фурсатда бажариш, ушбу фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича масъулларга қатор топшириқлар берди.
Вазир Р.Маматов Ургут туманига қилган мазкур ташриф давомида ҳудуддаги маҳалла тизими ходимлари салоҳиятини янада ошириш, вилоят, туман ва шаҳар масъулларини фуқаролар йиғинлари билан мунтазам ва самарали алоқа ўрнатиши ҳамда уларга доимий кўмак кўрасатишга жиддий эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Туман мутасаддилари олдига бу борадаги тезкор бажарилиши шарт бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги