Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ёшлар IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик муҳокама қилинди

2021-02-19 | Спорт

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил декабрь ойида ўтказилган “Ёшлар форуми” ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида пойтахтимизнинг 2025 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эдилар. 

Шу билан бирга Президентимиз тегишли ташкилотларга мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш ва унга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берганди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг мутасаддилари иштирокида «Тошкент-2025» ёшлар IV ёзги Осиё ўйинларининг ташкилий масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Рашид Толипов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» дирекцияси директори Ойбек Касимов ва бошқалар қатнашди.

Йиғилишда вазирлик ва МОҚ мутасаддилари Тошкентдаги мавжуд спорт объектларининг ҳозирги ҳолати, улар орасида қайсилари бўлажак мусобақани қабул қилиш имкониятига эга эканлиги, қайси спорт турлари учун иншоотлар қуриш лозимлиги ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, кун тартибидан мусобақа дастурига киритиладиган спорт турлари ва бошқа ташкилий масалалар ҳам ўрин олди.

Таъкидлаш жоиз, пойтахтимиз бунгача қитъа ва жаҳон миқёсдаги йирик турнирларни қабул қилган бўлса-да, катта комплекс мусобақага илк маротаба мезбонлик қилади. Бу эса муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, Янги Ўзбекистоннинг ҳозирги имконияти ва салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига намойиш қилиш учун айни муддао. Учрашувда ҳукуматимиз вакиллари мусобақа ташкилий ишлари бўйича барча масалаларни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр эканликлари ва мазкур йирик лойиҳа давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Олимпия Кенгашининг 2020 йил 16-17 декабрь кунлари Ўмон Султонлигида ўтказилган Бош Ассамблеясида Тошкентнинг 2025 йил бўлиб ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши расман эълон қилинган.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться