Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат хадли дастури имзоланди

2021-02-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди.

Учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастуриимзоланди, шунингдек, жами 645 минг АҚШ долларилик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

Имзоланган Мамлакат ҳадли дастури (МҲД) озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ миллий стратегик устуворликларга эришишда Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатишга йўналтирилган. МҲДнинг биринчи стратегик устувор йўналиши саломатлик, фаровонлик ва барқарор тараққиётга олиб келувчи инсон капиталини инклюзив ривожлантиришга қаратилган. Иккинчи стратегик устувор йўналиш эса барқарор ривожланишга ҳамда иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда ривожланишга йўналтирилган.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган 4 та грант лойиҳалари 2021-2023 йиллар мобайнида амалга оширилади.

"Барқарор озиқ-овқат тизимларини географик кўрсаткичлар ёрдамида мустаҳкамлаш" лойиҳаси (2021 йил февраль - 2022 йил декабрь, бюджет - 250 000 АҚШ доллари) географик кўрсаткичлар орқали мамлакатимизнинг қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга имкон туғдиради (маҳсулот номларини жой номлари билан боғлаш назарда тутилмоқда, Пармезан пишлоғи, Бовар сосискалари сингари), бу ишлаб чиқарувчи гуруҳларга маркетинг стратегиясини белгилаш ҳамда манфаатдор томонларнинг хабардорлиги ва имкониятларини оширишда ёрдам беради.

"Ўзбекистонда COVID-19га қарши картошка соҳасини тиклаш ва ривожлантириш" лойиҳаси (2021 йил февраль - 2023 йил январь, бюджет – 195 000 АҚШ доллари) картошка ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг миллий озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга қаратилган.

"Шоли экинларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг (2021 йил февраль - 2022 йил сентябрь, бюджет – 100 000 АҚШ доллари)асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва мамлакатимизда шоличилик билан шуғулланаётган фермерларнинг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.

"Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасидан (2021 йил февраль - 2022 йил август, бюджет - 100000 АҚШ доллари) кўзланган мақсад  қишлоқ хўжалиги соҳасида инклюзив сиёсат юритиш натижасида қишлоқ жойларда яшаш шароитларини яхшилаш, шунингдек қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш ҳамда қишлоқ аёлларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришдир.

Учрашув доирасида ФАО бош директорининг ўринбосари Владимир Рахманин Ўзбекистон раислигида ЕМКда амалга оширилаётган жорий вазифалар ва 2021 йил охирига қадар мўлжалланган режалар тўғрисида ҳисобот берди.

Шунингдек, у пандемия шароитида барқарор ривожланиш ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янги беш йиллик дастури доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини Қишлоқ хўжалиги Еврокомиссари Волфганг Буртшер билан муҳокама қилишни ташкилотга аъзо Европа давлатлари номидан сўради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться