Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази малайзиялик шериклар билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди

2021-02-17 | Маданият

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази (ИМХИТМ), Малайзия Ислом илмий университети (USIM), Исломни англаш институти (IKIM) раҳбарияти иштирокида онлайн музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Ушбу экспертлар учрашуви ўтган йили имзоланган битимлар доирасидаги амалга оширилаётган ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.

Видеоканференцияда Малайзия вакиллари Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан таништирилди. Хусусан, Имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, шунингдек, маънавий ривожланган ва маърифатли ёш авлодни тарбиялаш Марказнинг асосий мақсадлари экани таъкидланди.

Тадбирда томонлар Малайзия олимлари ва мутахассисларининг илмий мақолаларини «Мотуридийлик» илмий-адабий журналида нашр этиш, шунингдек, IKIM ва USIM китобларини Марказнинг электрон кутубхонасига киритиш, Малайзия Исломни англаш институти радиоканалида ИМХИТМ вакиллари билан суҳбатлар ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонининг Малайзия Ислом илмий университети ҳузуридаги Ислом илмий институти ҳамда Фатво ва Ҳалолни ўрганиш халқаро маркази билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Халқаро ислом академияси  базасида Малайзия Ислом илмий университети Қуръон ва Суннат факультетининг қўшма таълим дастурларини жорий этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, USIM 1998 йилда ташкил этилган ва Малайзиядаги давлат олий таълим муассасасидир. Университетнинг асосий мақсади - миллий таълим ва тадқиқот тизимига ахборот технологияларини жорий этиш орқали исломни ўрганиш усулларини ривожлантиришдан иборат. Бугунги кунда USIMда 12 мингдан зиёд талаба, шу жумладан, 40 дан ортиқ мамлакатдан 700 нафар чет эллик йигит-қиз таҳсил олмоқда.

IKIM 1992 йилда илмий ислом соҳасида фундаментал ва чуқур изланишларни режалаштириш ва ўтказиш мақсадида ташкил этилган. Институт директорлар кенгашининг раиси Малайзиянинг собиқ бош вазири Абдулла Аҳмад Бадавий ҳисобланади. Институт таркибида Шариат, қонун ва сиёсатни ўрганиш маркази - (Centre for the Study of Shari’ah, Law & Politics – SYARAK), Фан ва атроф-муҳитни ўрганиш маркази (Centre for Science and Environment Studies – KIAS), шунингдек, Иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар маркази (Centre for Economics & Social Studies – EMAS) фаолият юритмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться