Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пара атлетларимиз Дубайдан 24та медаль билан қайтишмоқда, шундан 13таси олтин
2021-02-15 | Спорт
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган Fazza халқаро Гран-присидаги иштирокини якунлашди.
Эътиборлиси, пара атлетларимиз ушбу нуфузли мусобақада 13та олтин, 5та кумуш, 6та бронза, жами 24та медалга сазовор бўлишди ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия қўлга киритиш учун муҳим қадам ташлашди.
Қуйида Fazza халқаро Гран-присида совриндор бўлган спортчиларимиў билан танишинг:
10 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар
Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш F40/41) – олтин
Элбек Султонов (ядро улоқтириш F12) – олтин
Дониёр Аҳмедов (югуриш T11) – кумуш
Розия Эргашева (найза улоқтириш FT46) – кумуш
Сабина Суханова (узунликка сакраш T37/38, ) – бронза
11 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар
Иззат Турғунов (узунликка сакраш T36) – олтин
Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш F54) – олтин
12 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар
Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш F35) – олтин
Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш F57) – олтин
Сабина Суханова (югуриш T37) – олтин
Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – олтин
Наталья Семьёнова (найза улоқтириш F55) – олтин
Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш F42) – кумуш
Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш F32) – бронза
Ёрқин Одилов (найза улоқтириш F57) – бронза
Фарруҳ Саидхўжаев (диск улоқтириш F11) – бронза
13 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар
Сабина Суханова (югуриш T37) – олтин
Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш T11) – олтин
Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – олтин
Маъруфжон Муродуллаев (югуриш T46) – олтин
Дилафруз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш F35) – кумуш
Моҳигул Ҳамдамова (ядро улоқтириш F57) – кумуш
Кубаро Ҳакимова (ядро улоқтириш F41) – бронза
Омад Ҳасанов (баландликка сакраш T46) – бронза
Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишади. Спортчиларимиз ўрин олган самолёт маҳаллийй вақт билан соат 16:40да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги