Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Раҳбарлик лавозимлари захирасига олинган ходимларнинг билимлари оширилди

2021-02-15 | Хавфсизлик соҳаси

Маълумки, ички ишлар органларида раҳбар кадрларга бўлган эҳтиёж асосида амалдаги ва истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, уларни бугунги кун талабларига мувофиқ қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб бориш, замонавий раҳбар кадрлар тизимини яратиш, шунингдек, раҳбар кадрлар алмашинуви (ротация) эҳтиёжларини комплекс мониторинг қилиш ҳамда уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бориш долзарб ҳисобланади.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари учун шакллантирилган амалдаги ва истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг касбий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва психологик билимларини ошириш бўйича ўқув йиғини олди учрашув ўтказилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб, жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида мамлакатимиз Президенти томонидан амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди, шунингдек, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган асосий талаблар етказилди ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган самарали ишларни амалга ошириш ҳар бир ички ишлар органи ходимларининг асосий вазифаси эканлигига тўхталди.

Шундан сўнг, Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиал раҳбари подполковник С.Алламбергенов, ўқув йиғинига жалб қилинган ходимларга Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 25 сентябрь кунидаги 259-сонли «Ички ишлар органларида раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғининг мазмун-моҳияти, шунингдек, ўқув йиғинининг асосий мақсади, вазифалари ҳамда ўқув йиғини кун тартиби ва ўқув-хизмат интизомини тушунтирди, дейди, Вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник А.Бекимбетов.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться